Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуен Криштиану Роналдуга қаратилаётган танқидлар ҳақида фикр билдирди.
Португалия Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичидаги илк баҳсда Конго ДР билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 41 ёшли ҳужумчи майдонда тўлиқ ҳаракат қилган бўлса-да, самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.
«Мессининг ҳет-триги Португалия баҳси олдидан Криштиануга ёрдам бермайди, аммо мен уни танқид қилмоқчи эмасман.
Португалия Конго ДРга қарши ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этмади ва танқидларнинг катта қисми Роналду жамоа учун муаммо бўлгани билан боғланмоқда.
Лекин у доим шундай ўйнамаганми? Сўнгги йилларда у фаол ҳаракат қилмасди, бироқ ҳал қилувчи вазиятларда ўз сўзини айтарди. Агар у гол урмаса, айбни унга юклаш жуда осон. 41 ёшда бўлсангиз, ҳар доим саволлар остида қоласиз.
Аммо бундай ҳолатлар аввал ҳам кўп кузатилган ва Роналду кейинги баҳсларда танқидчиларнинг овозини ўчириб қўйганди. Ўзбекистон миллий жамоасига қарши баҳсда у ҳет-трик қилса, бундан ҳайрон бўлмайман», — деди Оуен Goal нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Португалия Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг навбатдаги турида Ўзбекистон миллий жамоасига қарши майдонга тушади.