Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги Португалияга қарши баҳсини таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боради.
Бу ҳақда шарҳловчи Мурод Ризаев ўзининг Телеграм канали орқали маълум қилди.
Унга кўра, Португалия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги беллашув 23 июн куни соат 21:50 да «Спорт» телеканали орқали намойиш этилади ва учрашувни Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб беради.
Шунингдек, «Футбол ТВ» ва «Зўр ТВ» телеканаллари учун баҳсни Хайрулла Ҳамидов ҳамда Даврон Файзиев стадионнинг ўзидан туриб шарҳлаши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк турда Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Португалия эса Конго ДРга қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этган. Шу сабабли навбатдаги ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.