Бугун
6
Ўзбек

Уоткинс: «Яхшиямки, Тухел менга бақирмади»

Футбол
22 июн, 07:30
Англия ҳужумчиси миллий жамоа бош мураббийи ҳақида гапирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Уоткинс: «Яхшиямки, Тухел менга бақирмади»
Foto: Getty Images
23.06.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Англия Англия - : - Гана Гана

Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинс бош мураббий Томас Тухелнинг иш услуби ҳақида фикр билдирди.

«Тухел футболчиларга бақиришдан қўрқмайди. У жуда талабчан мутахассис ва ўз стандартларига эга. Мураббий футболчилар айнан шу талабларга жавоб беришини истайди.

Агар жамоанинг мақсади Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш бўлса, бу зарур. Хорватияга қарши баҳсда хатога йўл қўйганимда мураббий менга бақирмагани учун омадим келган», — дея Уоткинснинг сўзларини келтирди журналист Генри Винтер.

Маълумот учун, Англия миллий жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк турда Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этган. Томас Тухел шогирдлари навбатдаги баҳсни 23 июн куни Гана миллий жамоасига қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Гана Гана
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар