Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Тони Кроос Англия миллий жамоасининг Жаҳон чемпионати-2026 илк туридаги ўйини ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, илк турдаги ўйинлардан сўнг Англия мен учун фаворитлар учлигига кирди. Гап фақатгина Хорватия устидан қозонилган ғалабада (4:2) эмас, гап Евро-2024 билан солиштирсак, биз умуман бошқа Англияни кўрдик. Европа чемпионатида ҳам улар финалгача етиб боришганди — назаримда, унчалик ҳам адолатли натижа бўлмаганди, аммо финалга етиб боришганди.
Ҳозир эса кун билан тун ўртасидагидек фарқ бор. Ўйин услуби буткул ўзгарган, айниқса ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги ҳаракатлар. Бунга биринчи турдаги ўйиндаги Беллингемни қўшсак, у бутун мавсум «Реал»да бундай динамика қўшмаганди. Афтидан, у яна тўлиқ соғайган ёки ўзини эркин ҳис қилмоқда», — дея Кроос сўзларидан иқтибос келтирди BILD.