Бугун
14
Ўзбек

Райс Ганага қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушишга тайёр — манба

Футбол
19 июн, 13:07
Футболчи Хорватияга қарши баҳсда белида оғриқ сезган эди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Райс Ганага қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушишга тайёр — манба
Фото: Getty Images
23.06.2026, 16:00 Жаҳон чемпионати Англия Англия - : - Гана Гана

Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида Ганага қарши ўйинда жамоанинг асосий таркибига қайтишга тайёр, деб хабар бермоқда BBC Sport.

Манбага кўра, Райс Хорватияга қарши кечган ғалабали учрашув (4:2) вақтида футболчининг белида оғриқ сезган. Ўйинда захирага олинганига бош мураббий Томас Тухел ўз фикрларини билдирганди.

«Мен таваккал қилишни истамадим, умид қиламанки, жиддий нарса йўқ. Биз бу ҳақда ғамхўрлик қиламиз», — деди Тухел.

Шунга қарамай, у Англия миллий жамоасининг ЖЧ-2026даги иккинчи ўйинида (23 июн) иштирок эта олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Гана Гана
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар