Бугун
22
Ўзбек

Ибраҳимович Конго ДРга қарши баҳсда Роналдунинг хатосини айтди

Футбол
19 июн, 11:34
Швеция миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Португалия етакчисининг ўйинига баҳо берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Ибраҳимович Конго ДРга қарши баҳсда Роналдунинг хатосини айтди
Фoтo: Gettyimages

Швеция миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Португалия етакчиси Криштиану Роналдунинг ЖЧ-2026 1-тури доирасида Конго ДРга қарши баҳсдаги (1:1) ўйинига баҳо берди.

41 ёшли форвард илк дақиқалардан майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилганига қарамай, самарали ҳаракатлар амалга оширмади.

68-дақиқада ҳисоб 1:1 бўлиб турганида Роналдунинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Агарда Криштиану мўлжалда адашмаганида, жамоасини ҳисобда олдиинга олиб чиқиши мумкин эди. Бироқ Ибраҳимовичнинг фикрига кўра, Роналду тўпни қабул қилгунига қадар хато қилиб бўлганди ҳамда тўпни Бруну Фернандешга қолдириши керак эди.

«Одатда ҳужумчилар яқин бурчакдаги устундан олис бурчакдаги қараб ҳаракатланади. Шунда форвад ҳимоячини ўзи билан олиб кетади ва ортидаги жамоадошига бўш ҳудуд яратиб беради. Шундай экан, аввал бошидан нотўғри қарор қабул қилган эдинг, Криштиану», — дея Ибраҳимович сўзларидан иқтибос келтирди Fox Sports.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган мундиал 19 июлгача давом этади. ЖЧ-2026 Роналду учун фаолиятидаги олтинчиси бўлди. Кейинги турларда португалияликлар Ўзбекистон ва Колумбияга қарши майдонга тушади.

Бугунги янгиликлар