Португалия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида Жорже Жезуш иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда ESPN Brazil нашри хабар берди.
Манбага кўра, миллий жамоанинг ҳозирги устози Роберто Мартинес ЖЧ-2026 турниридан сўнг шартномаси якунланади ва томонлар келишувни узайтирмайди.
Натижада унинг ўрнига 71 ёшли Жорже Жезуш таклиф қилиниши мумкин. Сўнгги ойлар давомида мураббий билан олиб борилган музокаралар анча ижобий томонга силжиган.
Эслатиб ўтамиз, Жезуш яқиндагина Криштиану Роналду тўп тепадиган Саудия Арабистонининг «Ан Наср» клуби бош мураббийлигидан кетган эди.