Бугун
14
Ўзбек

Ямал: «Cаудияга қарши баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Бу ўйинда майдонда бўлишни хоҳлайман»

Футбол
19 июн, 13:21
Испания дастлабки турда Африка вакили билан дуранг қайд этганди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Ямал: «Cаудияга қарши баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Бу ўйинда майдонда бўлишни хоҳлайман»
Фото: Getty Images
21.06.2026, 12:00 Жаҳон чемпионати Испания Испания - : - Саудия Арабистони Саудия Арабистони

Испания миллий жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал Саудия Арабистонига қарши баҳсга иштирок этиш истаги борлигини маълум қилди.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқич 2-тури доирасида «қизил фурия» 21 июн куни Осиё вакилига қарши ўтказади.

«Ҳали эрта, бунга зарурат йўқ. Мен мослашиш жараёнидаман, ҳозир бутун ўйинни ўтказадиган вақт эмас, лекин мураббий хоҳлаганича дақиқа ўйнай оламан. Албатта, биз якшанба куни ғалаба қозонишимиз керак, чунки фаворитлар қаторидамиз. Шу сабаб ғалаба қозонишимиз шарт. Майдонда бўлишни хоҳлайман. 90 дақиқа ўйнай олмаслигимни билсангда, жамоага ёрдам беришни истайсан», – дея Ямалнинг сўзларидан иқтибос келтиради RTVE.

Эслатиб ўтамиз, Ямал турнирнинг 1-турида Кабо-Верде (0:0) билан баҳсда 71-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар