Live
1
Ўзбек

Фердинанд: «Кейн — бизнинг жаҳон даражасидаги ягона футболчимиз»

Футбол
19 июн, 10:31
Англия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси футболчиларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Фердинанд: «Кейн — бизнинг жаҳон даражасидаги ягона футболчимиз»
Фoтo: Gettyimages

Англия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ҳозирда жамоада фақатгина 1 нафар жаҳон даражасидаги футболчи борлигини таъкидлади.

«Ҳарри Кейн — бизнинг жаҳон даражасидаги ягона футболчи. Бу борада яна бир неча нафар футболчимиз бор, аммо айнан ҳозир фақат бир нафар топ футболчимиз бор. Агар сиз жаҳон даражасидаги, етакчи ўринларни эгаллайдиган ва турли рейтингларда юқори ўринларда бораётган футболчи излаётган бўлсангиз, Англияда бу айнан Кейн», — деди Фердинанд ўзининг YouTube-каналидаги подкастда.

Маълумот учун, 17 июн куни Англия миллий жамоаси ЖЧ-2026 1-турида Хорватияни (4:2) мағлубиятга учратид. Ушбу баҳсда инглизларнинг ҳужумчи ва сардори бўлган Кейн дубл расмийлаштиришга муваффақ бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар