Илк турда Испания билан баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган Возиня шов-шувларга сабаб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқич 1-тури доирасида Испания миллий жамоаси мусобақа дебютанти Кабо-Верде билан рўбарў келди. Кўплаб мутахассис ва мухлисларнинг тахминларига қарамай, Луис де ла Фуенте шогирдлари рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади ва дуранг билан чекланишга мажбур бўлди.
Шу куни Кабо-Верде дарвозасини қўриқлаган Возиня 7 та сейв ижро этиб, жамоаси тарихий очкога эга чиқишига катта ҳисса қўшди.
Ўйиндан кейин интервюларда кипер баъзи сабабларга кўра онаси АҚШга виза ололмагани ва шу сабабли ўзи билан океан ортига учмаганини таъкидлаб ўтди.
Возинянинг онаси давлат котиби Марко Рубиога мурожаат қилгандан сўнг, АҚШ визасини олишга муваффақ бўлди ва аллақачон Америкага учиб кетди - у Кабо-Верденинг Уругвай миллий жамоаси билан ўйинига улгуриши кутилмоқда.