Швейцария миллий жамоаси яримҳимоячиси Йоан Манзамби Босния ва Ҳерцеговинага (4:1) қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Фрайбург» аъзоси саналган швейцариялик ўйинчи ЖЧ-2026нинг 2-тур баҳсда дубл қайд этди. У 74 ва 90-дақиқаларда гол урди. Эътиборлиси, Манзамби майдонга 71-дақиқада захирадан туширилганди.
20 ёш 247 кунлик бўлган Йоан Жаҳон чемпионатлари тарихида захирадан майдонга тушиб, бир ўйинда икки гол урган энг ёш футболчига айланди.
Бу кўрсаткич бўйича кейинги ўринлардан қуйидагилар жой олган:
Нелсон Куэвас, Парагвай – Словенияга қарши ЖЧ-2002да, 22 ёш 153 кун;
Кай Ҳавертц, Германия – Коста-Рикага қарши, ЖЧ-2022да, 23 ёш 173 кун;
Aндре Шюррле, Германия – Бразилияга қарши, ЖЧ-2014да, 23 ёш 244 кун;
Фернандо Мориентес, Испания – Парагвайга қарши ЖЧ-2002да, 26 ёш 63 кун.
Манзамби — ЖЧ тарихида захирадан тушиб, дублга эришган энг ёш футболчи
MMA
19 июн, 01:25
Швейцариялик яримҳимоячи 2002 йилдаги рекордни янгилади.
Foto: Getty Images
18.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Швейтсария
4
:
1
Босния ва Герсеговина