Бугун
14
Ўзбек

Анчелотти: «Жаҳон чемпионатини бир ўйиндаёқ ютиб бўлмайди. Босимни ҳис қилишга мажбурман»

Футбол
19 июн, 02:40
Бразилия бош мураббийининг фикрича, жамоа муаммолар устида ишлаган.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Анчелотти: «Жаҳон чемпионатини бир ўйиндаёқ ютиб бўлмайди. Босимни ҳис қилишга мажбурман»
Foto: Getty Images
19.06.2026, 20:30 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Гаити Гаити

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ўз лавозимидаги босим ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ мутахассисга мамлакат президенти Луис Инасио Лула да Силва билан солиштирганда, қайси бирида босим кўпроқ экани ҳақида савол берилган.

«Ростини айтаман: миллий жамоани бошқариш — катта шараф. Мен босимни ҳис қилишга мажбурман.

Марокашга қарши ўйиндаги (1:1) натижа унчалик яхши бўлмади, лекин биз вазиятни конструктив тарзда таҳлил қилишимиз керак. Жаҳон чемпионатини биринчи ўйиндаёқ ютиб олинмайди. Биз ечим топишимиз лозим.

Футболчилар томонидан ўз-ўзини танқид қилиш бўлди. Бу ижобий. Кейинги кунларда ўйиндаги муаммолар устида ишладик. Менимча, барчаси жойига тушади. Эрта ёки кеч ечим топамиз.

Ҳозир ҳам жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида рақобатбардош бўла олишига ишонаман»,
— деди Анчелотти Италияга қарши иккинчи тур ўйини олдидан матбуот анжуманида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар