Бугун
14
Ўзбек

Кюрасао миллий жамоаси Гиннес рекордлари Китобига киритилди

Футбол
19 июн, 04:33
Биринчи турдаги йирик мағлубиятнинг унга алоқаси йўқ.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кюрасао миллий жамоаси Гиннес рекордлари Китобига киритилди
Фoтo: Gettyimages
20.06.2026, 20:00 Жаҳон чемпионати Эквадор Эквадор - : - Кюрасао Кюрасао

Бу ҳақда маҳаллий футбол федерацияси хабар берди.

Кюрасао миллий жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионати-2026да иштирок этиши орқали Гиннесс рекордлари Китобига киритилди.

Шундай қилиб, Кюрасао терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида ноёб ютуққа эришди ва чемпионатда иштирок этаётган энг кам аҳоли яшайдиган мамлакатга айланди. Орол давлатининг умумий аҳолиси 156 115 кишини ташкил этади. Бу футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этган барча мамлакатлар орасида энг кам аҳоли сони бўйича рекорддир.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026даги дебют ўйинида Кюрасао миллий жамоаси Германияга имкониятни бой берди. Баҳс 7:1 ҳисобида немислар фойдасига ҳал бўлди.

Маълумот учун, Кюрасао 2-турда Тошкент вақти билан 21 июн куни тонгда Эквадорга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эквадор Эквадор
  • Кюрасао Кюрасао
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар