Live
1
Ўзбек

Грималдо 12 миллион евро эвазига «Атлетико Мадрид»га ўтиш арафасида - Marca

Футбол
19 июн, 10:03
Мадрид клуби «Байер» қанот ҳимоячиси трансфери бўйича келишувга эришди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Грималдо 12 миллион евро эвазига «Атлетико Мадрид»га ўтиш арафасида - Marca
Фoтo: Gettyimages

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Байер» чап қанот ҳимоячиси Алеҳандро Грималдо трансфери бўйича келишувга эришди.

«Матрасчилар» 30 ёшли футболчи учун 12 млн евро сарфлайди. Таъкидланишича, икки клуб ўртасидаги музокаралар у қадар қийин ўтмайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Грималдо немис клуби сафида 2023 йил ёзидан буён ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда футболчи барча мусобақаларни инобатга олганда 46 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатма етказиб берди.

Испанияликнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Байер Байер
Бугунги янгиликлар