Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне ўз жамоаси таркибининг кучи ва «Реал» ҳамда «Барселона» билан даражалар фарқи ҳақида гапирди.
«Охирги 15 йилда бўлган ишлар ўзгармайди. Испанияда «Реал Мадрид» ва «Барселона» бор, қолганлар эса уларнинг ортидан боради ва ўртадаги тафовутни қисқартиришга уринмоқда», — дея Симеоне сўзларидан иқтибос келтирди Atletico Universe.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумнинг дастлабки 3 та турида «Атлетико» 7 очко билан Ла Лига жадвалининг учинчи ўрнини банд этган.
Тўртинчи турда Симеоне шогирдлари сафарда Билбаонинг «Атлетик» клубига қарши майдонга тушади. Баҳс шанба, 5 сентябр кунига мўлжалланган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади