Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
«Реал» испаниялик вингер Виктор Муноснинг «Осасуна»дан «Ливерпул»га трансферидан 20 млн евро ишлаб олади. Аввалроқ, инглиз клуби 22 ёшли футболчи трансферини эълон қилганди.
Манбанинг хабарига кўра, «Ливерпул» Муноснинг «Осасуна» билан шартномасидаги товон пули бўйича банддан фойдаланган. Битимда кўрсатилган сумма 40 млн еврони ташкил қилган. Инсайдернинг ёзишича, бу пулнинг ярми Мадриднинг «Реал» клуби ҳисобига тушади.
Қизиғи, Виктор Мунос «Барселона». «Реал» ёшлар жамоалари тизимида Виктор 2021 йилдагина пайдо бўлган.
Ўтган мавсум футболчи Ла Лига ва Испания Кубоги доирасидаги 36 ўйинда 7 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.