Бугун
6
Ўзбек

Каземиро фаолиятини «Интер Майами»да давом эттиради

Футбол
20 июн, 08:37
Бразилиялик футболчи Лионел Месси билан бир жамоада тўп тепадиган бўлди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Каземиро фаолиятини «Интер Майами»да давом эттиради
Фото: Getty Images

Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

«Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси Каземиро «Интер Майами» билан шартнома имзолайди.

Инсайдернинг ёзишича, томонлар шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Таъкидланишича, клуб ва футболчи зарур ҳужжатларни имзолашса бўлди. Айтишларича, Каземиро Лионел Месси билан бир жамоада тўп тепиш вариантига қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» январ ойида 34 ёшли бразилиялик 2025/26-йилги мавсум якунлангач, жамоани тарк этишини эълон қилганди.

Маълумот учун, Каземиро «МЮ»га 2022 йил «Реал» сафидан келиб қўшилган. Шунингдек, у фаолияти давомида «Порту» ва «Сан-Паулу» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар