Австрия миллий жамоаси бош мураббийи Ралф Рангник ҳозирги Аргентина жамоасида заиф томонлар йўқлигини таъкидлади.
«Келинг, аргентиналикларнинг заиф томонлари ҳақида гаплашайлик. Уларда бу нарса йўқ. Камида биз уларни кўрмадик.
Кучли жиҳатларига келсак, бу жуда юқори даражадаги жамоа. Улар икки ёки уч хил услубда ўйнай олади.
Тайёргарлик жараёнида одатдагидек ўз тактикамизга таяндик. Рақибни ҳар доимгидек таҳлил қилдик. Тўп билан, тўпсиз ва стандарт ҳолатларда нима қилишимиз кераклигини муҳокама қилдик. Жамоага уларни қандай мағлуб этиш мумкинлигини тушунтиришга уриндик.
Биз тактик жиҳатдан жуда кучли бўлишимиз ва шу билан бирга мардонавор ўйнашимиз керак. Энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз лозим. Балки мен жамоа билан ишлаётган давримдаги энг яхши ўйинимиз бўлиши ҳам мумкин», — деди Рангник.
Бугун, 22 июн куни жамоалар жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тури доирасида ўзаро тўқнаш келади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.