«Арсенал» «Астон Вилла» ҳужумкор яримҳимоячиси Морган Рожерс бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда HandofArsenal хабар берди.
«Тўпчилар» яқин ҳафталарда «шерлар» билан расмий музокараларни бошлаш ниятида. Лондон гранди 23 ёшли футболчини трансфер қилишга жиддий киришмоқчи.
Барчаси «Астон Вилла» талаб қиладиган суммага боғлиқ бўлади. Футболчи билан шахсий келишувга эришиш эса қийинчилик туғдирмайди деб ҳисобланмоқда.
Transfermarkt портали Рожерснинг нархини 90 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ Рожерс Европа Лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.