Бугун
6
Ўзбек

Де Брюйне Эрон билан ўйин ҳақида: «Ҳатто бир киши кам бўлиб ҳам имкониятларга эга бўлдик»

Футбол
22 июн, 05:24
Белгия сардори Эрон билан дурангдан сўнг жамоа ўйинига баҳо берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Де Брюйне Эрон билан ўйин ҳақида: «Ҳатто бир киши кам бўлиб ҳам имкониятларга эга бўлдик»
Foto: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 0 : 0 Эрон Эрон

елгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Жаҳон чемпионатининг 2-турида Эронга қарши кечган ва 0:0 ҳисобида якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, белгияликлар 66-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади. Натан Нгой сўнгги умид фоли учун қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

«Биз гол уришимиз керак эди, бунинг учун бир нечта имкониятларга эга бўлдик. Баҳс бошида жуда шошилдик, сабрлироқ бўлишимиз керак эди.

Рақиб ҳимоясида бўш ҳудудлар кам эди. Айрим вазиятларда чап қанотда Максим де Кейпер ва Леандро Троссар орқали имкониятлар яратдик.

Таркиблар тенг бўлган пайтда биз устунлик қилдик. Бир киши кам қолганимиздан кейин эса юқори прессинг қўллаш нотўғри қарор бўларди. Шунга қарамай, ҳатто шундай вазиятда ҳам имкониятларимиз бўлди», — деди де Брюйне миллий жамоа матбуот хизматига.

Маълумот учун, Белгия миллий жамоаси икки турдан кейин 2 очко жамғарган. Жамоа гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсини Янги Зеландия миллий жамоасига қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Эрон Эрон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар