Бугун
6
Ўзбек

Райс мавсумдаги 63 та ўйин ҳақида: «Тақвим ақлдан озгандек, аммо шикоят қила олмаймиз»

Футбол
22 июн, 06:00
Англиялик яримҳимоячи замонавий футболдаги зич тақвимга муносабат билдирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Райс мавсумдаги 63 та ўйин ҳақида: «Тақвим ақлдан озгандек, аммо шикоят қила олмаймиз»
Foto: Getty Images

Англия миллий жамоаси ва «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Деклан Райс футболчиларга тушаётган юклама ҳақида фикр билдирди.

27 ёшли футболчи ушбу мавсумда жами 63 та баҳсда майдонга тушди. Шундан 55 таси «Арсенал», 8 таси эса Англия миллий жамоаси сафида бўлди.

«Бу шунчаки ақл бовар қилмас кўрсаткич. Тақвим ақлдан озгандек, аммо нима ҳам қила оламиз? Ўтириб олиб шикоят қила олмаймиз.

АПЛда ғолиб чиқиш каби лаҳзалар учун бунга бардош бериш керак. Жуда кўп баҳсларда ўйнайсиз, кейин эса ўша қувончни ҳис қиласиз ва олдинда яна Жаҳон чемпионати борлигини биласиз.

Доимо таркибда бўлиш учун баъзан соғлиғингизни ҳам хавф остига қўйишга тўғри келади. Ўйинлар жуда кўп, бироқ охир-оқибат дам олиш учун вақт ҳам бўлади», — деди Райс.

Маълумот учун, Деклан Райс 2023 йилда «Вест Ҳэм»дан «Арсенал»га кўчиб ўтган. У ҳозирда Лондон клубининг асосий таянч яримҳимоячиларидан бири ва Англия миллий жамоасининг етакчи футболчиларидан ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар