«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри эндиликда Мадриднинг «Реал» клуби трансфер мақсадлари қаторига кирмайди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Испаниялик футболчи узоқ вақт давомида «қироллик клуби»га ўтиши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида тилга олиниб келаётганди. Бироқ трансфер бўйича бу вариант амалга ошмаслиги кутилмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Реал» яримҳимоя чизиғини кучайтириш учун беш футболчидан иборат қисқа рўйхат тузган ва Родри ушбу рўйхатдан жой олмаган.
Сўнгги кунларда ОАВда «Челси» яримҳимоячиси Энцо Фернандеснинг Мадрид клубига эҳтимолий трансфери ҳақида хабарлар кўпайган. Шунга қарамай, «Реал» раҳбарияти аргентиналик футболчи бўйича ҳали якуний қарорга келмаган.
Маълумот учун, Родри 2025 йил сентябрида 30 ёшни қарши олган. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.