Live
2
Ўзбек

Парагвай ҳимоячиси жаҳон чемпионатида ўзига хос антирекорд ўрнатди

Футбол
20 июн, 08:03
Ҳимоячи Омар Алдерете мундиаллар тарихида қайд этилмаган натижага эришди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Парагвай ҳимоячиси жаҳон чемпионатида ўзига хос антирекорд ўрнатди
Фото: Getty Images
19.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Туркия Туркия 0 : 1 Парагвай Парагвай

Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқич 2-турида Парагвай миллий жамоаси Туркия миллий жамоаси билан рўбарў келди. Баҳс Жанубий Америка вакилининг минимал ҳисобдаги (1:0) ғалабаси билан якунланди.

Парагвай миллий жамоаси ҳимоячиси Омар Алдерете баҳсни асосий таркибда бошлади ва финал ҳуштагигача ҳаракат қилди. Бироқ энг муҳими шундаки, ҳимоячи шерикларига бор йўғи 1 маротаба аниқ узатма берди.

Бундай ҳолат 1966 йилдан буён илк бор қайд этилди. Авваллари, жаҳон чемпионатларида тўлиқ ўйин ўтказган футболчилардан ҳеч бири бундай паст кўрсаткич қайд этмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган мундиал 19 июлгача давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар