Жаҳон чемпионатининг 2-турида Бразилия миллий жамоаси Ҳаитига қарши беллашди.
С гуруҳининг иккинчи баҳсида жанубий америкаликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 3:0. Голларга Куня (дубл) ва Винисиус муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Бразилия икки ўйиндан сўнг 4 очко билан гуруҳда пешқадамга айланди. Ҳаити эса ҳали очко тўплай олмаган.
ЖЧ-2026. 2-тур
Бразилия — Ҳаити 3:0
Голлар: Куня 23, 36 (дубл), Винисиус 45+3.
Бразилия – Алиссон, Габриэл, Данило, Маркинос, Сантос, Каземиро, Гимараэс, Пакета, Рафиня, Винисиус, Куня.
Ҳаити – Плесид, Аркюс, Ад, Делкруа, Эксперянс, Дюверн, Беллегард, Жан Жак, Провиданс, Пиерро, Казимир.