2026 йилги жаҳон чемпионатида D гуруҳи 2-тур баҳслари якунига етди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Туркия миллий жамоаси Парагвайга қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувда ягона голга 2-дақиқада Галарса муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдаги илк беллашувда АҚШ Австралияни 2:0 ҳисобида таслим этганди.
ЖЧ-2026. D гуруҳи. 2-тур
20 июн. Санта Клара. «Levi's Stadium»
Туркия — Парагвай 0:1
Гол: Галарса 2.
Туркия — Чакир, Мюлдур, Демирал, Бардакчи (Кокчу 86), Кадиўғли (Элмали 71), Юксек (Узун 60), Чалханўғли, Акгун (Гул 60), Гулер, Йилдиз, Актуркўғли (Йилмаз 46).
Парагвай — Хилл, Касерес (Майдана 81), Гомес, Алдерете, Алонсо, Алмирон, Кубас, Гомес (Веласкес 67), Галарса (Канале 90+1), Энсисо (Авалос 90+1), Питта (Бобадиля 46).
Огоҳлантиришлар: Галарса 4, Элмали 71.
Четлатиш: Алмирон 45+3.