Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар жаҳон чемпионати гуруҳ босқич сўнгги тур доирасидаги Шотландияга қарши ўйинда қайдномага киритилишини тасдиқлади.
Ҳаити устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг италиялик мутахассис вингернинг ҳолати ҳақида гапирди.
«Эртага Неймар алоҳида машғулот ўтказади, кейин якшанба куни умумий гуруҳга қайтиб машқ қилади ва шундан сўнг Шотландияга қарши ўйинда майдонга тушади», — деди Анчелотти.
Маълумот ўрнида, Неймар соғлиқ билан боғлиқ муаммолар сабаб бу мундиалда ҳали бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаганди. Энди эса у турнирдаги илк учрашувини ўтказишга яқин турибди.