Ҳаити миллий жамоаси плей-оффга чиқа олмаслиги аниқ бўлган илк жамоага айланди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасида Ҳаити миллий жамоаси Бразилияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Голларга Винисиус ва Куня (дубл) муаллифлик қилди.
Ҳаити ҳозирча очко тўплай олмаган ҳолда гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб турибди ва 3-ўриндаги Шотландиядан 3 очкога орқада. Ҳатто сўнгги турда ғалаба қозонган тақдирда ҳам ҳаитиликлар Европа вакилларини ортда қолдира олмайди, чунки ўзаро ўйин натижаси бўйича улар мағлуб бўлган.
Гуруҳда эса Бразилия ва Марокаш миллий жамоалари 4 очкодан тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.