«Реал» клуби яримҳимоячи Даниел Себаллоъос билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда ESPN журналисти Родра ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
«Бетис» клуби футболчи билан шартнома имзолашни мақсад қилган. Бироқ Дани маошини камайтириши ва «Реал» билан келишувга эришиши керак.
Қайд этилишича, жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуринио ҳужумчи Гонсало Гарсия ва вингер Франк Мастантуоно билан ҳамкорликни давом эттиришга қарши эмас. Португалиялик мураббий ушбу ўйинчиларни жамоада қолишини истамоқда.