Live
1
Ўзбек

Лэмпард «Ковентри»да қолишга қарор қилди

Футбол
19 июн, 17:54
Янги битим узоқ муддатга мўлжалланиши кутилмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Лэмпард «Ковентри»да қолишга қарор қилди
Фото: Getty Images

«Ковентри» клуби бош мураббий Фрэнк Лэмпард жамоада қолишга қарор қилди. Бу ҳақда The Telegraph нащри хабар берди.

Манбага кўра, 47 ёшли мутахассис жамоа билан узоқ муддатли шартнома имзолашга яқин турибди. Ҳозирда томонлар ўртасидаги музокаралар якуний палласига кирди. Янги битим узоқ муддатга мўлжалланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Лэмпард 2024 йилнинг ноябр ойида «Ковентри» бошқарувини қўлга олган эди. Ўтган мавсумда жамоа билан Чемппионшипда ғолиб бўлиб, АПЛга йўлланма олди.

Янги мавсумнинг 1-турида Лэмпард жамоаси сафарда амалдаги чемпион — «Арсенал»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ковентри Сити Ковентри Сити
Бугунги янгиликлар