«Лидс» клуби Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Юлиан Брандт ва «Фулҳэм» вингери Ҳарри Уилсон билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Иккала футболчининг ҳам ўз клублари билан шартномалари июн ойи охирида якунига етади.
Брандт 2019 йилдан буён «Боруссия» сафида тўп тепиб келади. 2025/2026 йилги мавсумда яримҳимоячи барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.
Уилсон ўтган йили «Лидс»га ўтишга тайёр эди, бироқ келишув сўнгги паллада амалга ошмай қолганди. 2025/2026 йилги мавсум уэлслик футболчининг фаолиятидаги энг яхшиси бўлди — у Англия Премер-лигасидаги 36 та ўйинда 10 та гол уриб, еттита голли узатмага муаллифлик қилди.