Бугун
6
Ўзбек

Кроос: «Ҳозирги вақтда Кейн дунёдаги энг яхши зарбага эга»

Футбол
20 июн, 05:30
«Реал» клуби ва Германия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси англиялик ҳужумчининг ўйинига юқори баҳо берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Кроос: «Ҳозирги вақтда Кейн дунёдаги энг яхши зарбага эга»
Фото: Getty Images

Испаниянинг «Реал Мадрид» ва Германия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг ЖЧ-2026даги ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Ҳозирда у ҳам бош билан, ҳам оёқ билан дунёдаги энг яхши зарбага эга. У бу каби тўпларни қандай моҳирлик билан бошқараётгани, ҳайратланарли. Агарда Англия шу руҳда давом этса, мусобақада ғолиб бўлиши ҳам ҳеч гап эмас», — дея Кроос сўзларини келтирди BILD нашри.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати-2026 1-тури доирасида 17 июн куни Томас Тухел бошчилигидаги Англия миллий жамоаси Хорватияни мағлубиятга учратди (4:2). Ҳарри Кейн ушбу баҳсда дубл муаллифига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар