Live
6
Ўзбек

Луис де ла Фуэнте: «Ямал 90 дақиқа ўйнай олмаса ҳам, майдонга туша олади»

Футбол
20 июн, 07:36
Мутахассис вингернинг ЖЧ гуруҳ босқич 2-турида Саудия Арабистонига қарши ўйнай олиш имкониятлари ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Луис де ла Фуэнте: «Ямал 90 дақиқа ўйнай олмаса ҳам, майдонга туша олади»
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте вингер Ламин Ямалнинг жаҳон чемпионати навбатдаги тур ўйинида майдонга тушиш имкониятлари ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқич 2-тур доирасида Испания Саудия Арабистонига қарши мадйонга тушади (21 июн).

«Биз вазиятни баҳолашимиз керак бўлади. Ўйинлар тақдири одатда иккинчи бўлимда ҳал этилади. Шу сабабли биз ўйин темпини илк дақиқалардан оширганимиз маъқулми, ёки рақиб бироз чарчагач. охирги дақиқаларда Ламинни туширишимиз фойдалироқ бўладими, ўйлаб кўрамиз.

Баҳсга дастлабки режамиз аниқ, лекин турли ҳолатлар, кутилмаган воқеалар режаларингизга ўзгартириш киритиши мумкин. Ламин 90 дақиқа ўйнай олмаса ҳам, майдонга туша олади. Биз ҳеч кимнинг саломатлиги билан таваккал қилмаймиз. Унинг оптимал ҳолати — тахминан бир соат, бироқ бу 60 дақиқа бўлиши ҳам, 53 дақиқа бўлиши ҳам мумкин. Кўрамиз. Ўйин боришига таъсир қиладиган 50 мингта детал бўлади», – дея де ла Фуэнте сўзларидан иқтибос келтирди COPE.

Маълумот учун, 1-турдан кейин Испания миллий жамоаси H гуруҳида учинчи ўринда бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар