Туркия миллий жамоаси яримҳимоячиси Ҳоқон Чалхонўғли ушбу жаҳон чемпионатини муддатидан олдин тарк этиш ҳақида фикр билдирди.
Туркияликлар 2-турда Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, 3-турда АҚШга қарши ўйин натижасидан қатъи назар гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаши аниқ бўлди.
«Ҳозир гап топиш қийин. Бу жуда оғир. Икки ўйинда ҳам ҳамма нарсани синаб кўрдик. Зарба бердик — ўхшамади. Ҳаракат қилдик — натижа бўлмади.
Ғирт омадсизлик. Улар эса биринчи зарбасидаёқ гол урди. Бизнинг жамоа ёш, олдинда яна кўп турнирлар бор. Балки бу менинг сўнгги жаҳон чемпионатимдир.
Ҳамма хафа, тушкун ҳолатда. Биз ҳаракат қилдик, аммо ҳеч нарса чиқмади. Бу барча учун фойдали тажриба бўлди.
Биз ўзимиз билан фахрланишимиз керак, чунки жаҳон чемпионатига чиқиш осон эмас. Турнирни тарк этиш эса ҳар доим оғир.
Футбол баъзан шафқатсиз бўлади. Биз бу ҳолатдан сабоқ олишимиз керак. Яна бир бор битта зарба туфайли ўйинни ютқаздик», — деди «Интер» футболчиси.