Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Эндрик Ҳаитига қарши дебют ўйинидан кейин ишқибозларга мурожаат қилди. Гуруҳ босқичи 2-тур ўйини АҚШнинг Филаделфия штатида бўлиб ўтди ва бразилияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Миллий жамоани қўллаб-қувватлаш учун Бразилиядан АҚШгача йўл босиб келган бразилиялик мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу жамоада фақатгина курашишни, ўйнашни ва жамоага ёрдам беришни хоҳлайдиган йигитлар ўйнаши керак. Мен ўзимга бериладиган имкониятдан фойдаланишга тайёр бўлиш учун ҳар куни астойдил меҳнат қиламан. Миллий жамоада доим қилган ишимни давом эттиришни истайман — ҳар бир ўйинда худди у охиргисидек ўйнайман», — дея Эндрик сўзларини келтирди Lincoln Financial Field.