Бугун
6
Ўзбек

«Барселона» ўз тарбияланувчиси билан хайрлашмоқда

Футбол
22 июн, 09:06
Иняки Пеня фаолиятини Греция чемпионатида давом эттиради.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Барселона» ўз тарбияланувчиси билан хайрлашмоқда
Foto: Getty Images

«Барселона» дарвозабони Иняки Пеня яқин кунларда Грециянинг «Панатинаикос» клубига кўчиб ўтади.

МАRCА нашрининг хабар беришича, томонлар трансфер бўйича тўлиқ келишувга эришган. Грек клуби ушбу трансфер учун 3 миллион евро тўлайди.

Манбага кўра, 27 ёшли посбон «Панатинаикос» билан уч йиллик шартнома имзолайди. Келишувда яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд. Ҳужжатлар бугун ёки эртага расман имзоланиши кутилмоқда.

Иняки Пеня «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумни ижара асосида «Элче» сафида ўтказиб, Испания чемпионатида 16 та баҳсда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 28 та гол ўтказиб юборди.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Иняки Пенянинг трансфер қийматини 4 миллион еврога баҳолаган. Дарвозабон асосий таркибдан жой олишдаги қийинчиликлар сабаб сўнгги йилларда мунтазам равишда бошқа клубларга ижарага бериб келинаётганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Panathinaikos Panathinaikos
Бугунги янгиликлар