«Барселона» клуби ҳамда Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал келажакдаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
18 ёшли футболчи вақт ўтиши билан майдон марказида ҳаракат қилишни режалаштираётганини айтди, чунки қанотда рақиблар томонидан уни назорат қилиш осонроқ.
«Мессини ҳам уч нафар футболчи қўриқларди. Сизни уч киши бир вақтнинг ўзида босим остига ололмайдиган ягона ҳудуд — бу марказ. Вақт ўтиши билан ҳужум ортида — «ўнлик» позициясида ўйнайман, чунки қанотда менга қарши ҳимояланиш жуда осон», — дея Ямалнинг сўзларини келтиради El Pais.
Ламин 2025/2026 йилги мавсумда «Барселона»нинг энг яхши тўпурари бўлди. У барча мусобақаларда 24 та гол уриб, 17 та голли узатмани амалга оширди.
Ямал: «Келажакда ўзимни вингер ролида эмас, «ўнлик» позициясида кўряпман»
Футбол
21 июн, 18:35
«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси вингери келажакда қанотда ўйнамаслиги сабабини айтди.
Foto: Getty Images