ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Уругвай ва Кабо-Верде жамоалари ўртасидаги баҳс 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Маямидаги «Hard Rock Stadium»да бўлиб ўтган учрашувда ҳисобни 21-дақиқада Кабо-Верде яримҳимоячиси Кевин Ленини очди.
Биринчи бўлим охирларида уругвайликлар вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Аввал Максимилиано Араухо 44-дақиқада мувозанатни тиклади, кейин эса Агустин Каноббио 45+6-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди.
Бироқ оролликлар таслим бўлишмади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Элио Варела 61-дақиқада гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.
Икки турдан сўнг Кабо-Верде сенсацион тарзда мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Сўнгги турда улар Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади, Уругвай эса Испания билан куч синашади.
ЖЧ-2026. 2-тур
Уругвай 2:2 Кабо-Верде
Голлар: Ленини 21' (0:1), Араухо 44' (1:1), Каноббио 45+6' (2:1), Варела 61' (2:2)
Уругвай: Муслера, Гилермо Варела, Себастян Касерес, Матиас Оливера, Хуан Санабрия, Родриго Бентанкур, Мануел Угарте (70' Де ла Крус), Агустин Каноббио, Федерико Валверде, Максимилиано Араухо (81' Брайан Родригес), Федерико Виняс (70' Дарвин Нунес).
Кабо-Верде: Возиня, Стивен Морейра, Роберто Лопес, Диней Боржес, Сидни Кабрал, Кевин Ленини (70' Ларос Дуарте), Раян Мендеш, Телму Арканжу (46' Дерой Дуарте), Жамиру Монтейру (80' Янник Семеду), Гарри Родригес (58' Элио Варела), Жилсон Беншимол (58' Нуну Да Кошта).