Live
4
Ўзбек

Ямал ЖЧдаги илк голини урди

Футбол
21 июн, 12:34
Испаниянинг ёш юлдузи мундиалдаги голлари ҳисобини очди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ямал ЖЧдаги илк голини урди
Foto: Getty Images
89’ Жаҳон чемпионати Испания Испания 4 : 0 Саудия Арабистони Саудия Арабистони

Испания миллий жамоаси вингери Ламин Ямал жаҳон чемпионатларидаги илк голига муаллифлик қилди.

18 ёшли футболчи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Саудия Арабистонига қарши учрашувда ҳисобни очди. Ямал 10-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мундиалдаги дебют голини нишонлади.

Бу учрашув Ямал учун яна бир муҳим воқеа билан ажралиб турди. Ёш футболчи илк бор жаҳон чемпионатида Испания миллий жамоасининг асосий таркибида майдонга тушди ва дарҳол ўз номини таблога ёздиришга муваффақ бўлди.

Биринчи бўлимнинг ўзида испанлар катта устунликка эришди. Микел Оярзабал 21 ва 24-дақиқаларда яна икки бор гол уриб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, илк турда Испания Кабо-Верде билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Саудия Арабистонига қарши баҳсда эса Ямалнинг голи жамоага муҳим устунликни тақдим этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар