«Интер» клуби «Лацио»дан дарвозабон Иван Проведелнинг трансферини келишиб олди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, битим қиймати 3 миллион еврони ташкил этади.
32 ёшли посбон «Интер» билан уч йиллик шартнома имзолайди. Милан клубида у Жозеп Мартинеснинг ўринбосари бўлади.
Проведел ўтган мавсумда А Серияда 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 27 бор тўп ўтказиб юборган.
Иван фаолияти давомида «Эмполи», «Специя» ва «Модена» каби клубларда ҳам ҳаракат қилган.
«Интер» «Лацио» дарвозабони билан келишувга эришди (Романо)
Футбол
17 июн, 13:45
Проведел Италия чемпиони сафига ўтишга яқин.
Foto: Getty Images