Бу ҳақда Испаниянинг Mundo Deportivo газетаси хабар бермоқда.
Аввалроқ «матрасчилар» Ли Кан Иннинг ўзи билан шартнома борасида келишиб олгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Манба хабарига кўра, «Атлетико» Франция чемпионига 25 миллион евро таклиф қилган. Бироқ парижликларга бу таклиф маъқул бўлмади. «ПСЖ» футболчиси трансферидан камида 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Ўтган мавсум Кан-Ин «ПСЖ» сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берди.