Бугун
17
Ўзбек

Романо «ПСЖ» ва «Вест Ҳэм» юлдузлари ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди

Футбол
20 июн, 14:06
Париж клуби ҳозирча футболчилар трансфери бўйича музокара олиб бормаяпти.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Романо «ПСЖ» ва «Вест Ҳэм» юлдузлари ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди
Foto: Getty Images

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо «ПСЖ»нинг «Вест Ҳэм» футболчилари Матеуш Фернандеш ва Крисенсио Саммервиллга қизиқиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Унинг маълумотига кўра, Франция чемпиони ҳозирча ушбу футболчилар трансфери бўйича ҳеч қандай музокара олиб бормаяпти.

Романо таъкидлашича, парижликлар фақатгина Фернандеш, Саммервилл ва бошқа кўплаб футболчилар ҳақида маълумот тўплаган. Бу клубнинг одатий скаутлик фаолиятининг бир қисми ҳисобланади.

Айни пайтда «ПСЖ» ва «Вест Ҳэм» ўртасида расмий музокаралар мавжуд эмас ва парижликлар томонидан трансфер бўйича фаол ҳаракатлар амалга оширилмаяпти.

21 ёшли Матеуш Фернандеш ўтган мавсум барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

24 ёшли Крисенсио Саммервилл эса 34 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урган ва 5 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Вест Ҳэм Вест Ҳэм
Бугунги янгиликлар