UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Илия Топурия UFC Freedom 250 турнирида Жастин Гейжига қарши мағлубиятдан сўнг дарҳол октагондан олиб чиқилди.
Жанг тўртинчи раунддан кейин техник нокаут эвазига Гейжининг ғалабаси билан якунланди. Топурия жуда кўп зарбалар қабул қилиб олганидан кейин жангни давом эттира олмади.
Хабар қилинишича, шундан сўнг Топурия тиббий аравачада олиб кетилган. У акаси ҳамроҳлигида октагонни тарк этди.
Ушбу жангдан сўнг Топурия ҳисобида 17 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этилди. Жастинда эса 27 та ғалаба ва 5 та мағлубият мавжуд.