Марк Кукуреля бугун «Реал» футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Испаниялик ҳимоячининг «қироллик клуби»га трансфери бугун, 15 июн куни расман эълон қилинади. Аввалроқ Кукуреля «Челси»ни 55+5 миллион евро эвазига тарк этиши ва «қаймоқранглилар» билан 6 йиллик шартнома имзолаши ҳақида маълум қилинганди.
27 ёшли футболчи «Реал» сафига жаҳон чемпионатидан сўнг қўшилади. Аҳамиятлиси, Марк «Барселона» тарбияланувчиси саналади.
У фаолияти давомида «Эйбар», «Хетафе» ва «Брайтон» клубларида ҳам ҳаракат қилган.