«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол жамоаси билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, томонлар 2031 йилнинг ёзигача амал қиладиган меҳнат шартномасини имзолаган.
Қайд этилишича, клуб хорватиялик футболчини жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида кўрмоқда.
Гвардиол «шаҳарликлар» сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп тепади. Бу вақт ичида у инглиз жамоаси сафида 122 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.