Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси Жаҳон чемпионатларидаги 18-ўйинида ғалаба қозонди.
Амалдаги жаҳон чемпионлари ЖЧ-2026 2-турида Австрияни (2:0) мағлуб этишди. Иккала голга ҳам Лео муаллифлик қилди.
Натижада «Интер Майами»нинг 38 ёшли ҳужумчиси мундиаллардаги ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди. У 17 та ўйинни ютган Мирослав Клозени ортда қолдирди.
Таққослаш учун, Месси ЖЧда 28 та, Клозе эса 24 та ўйин ўтказган.
Шунингдек, аргентиналиклар сардори мундиалларда қаторасига 6 та баҳсда гол уриб, бу борада франциялик Жюст Фонтен (ЖЧ-1958да) ва бразилиялик Жаирзинионинг (ЖЧ-1970) рекордини такрорлади.
Месси аввалроқ Жаҳон чемпионатларидаги голлар сони бўйича ҳам Клозенинг рекордини янгилаганди.
Месси Клозенинг яна бир рекордини янгилади
Футбол
22 июн, 17:35
Шунингдек, 38 ёшли ҳужумчи мундиалдаги голли сериялар бўйича рекордни такрорлади.
Foto: Getty Images
22.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Аргентина
2
:
0
Австрия