Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЎФА матбуот хизматига махсус интервю берди.
— Ўзбекистонда футбол қай даражада ривожланмоқда?
— Мамлакатимизда яутбол ривожланмоқда. Президентимизнинг шахсан ўзлари ёрдам беряптилар. Бунга ўзлари жиддий киришган.
— Мундиалга йўлланма олган пайтингиз нималарни ҳис қилдингиз?
— Биринчи Жаҳон чемпионатимиз. Эмоцияларни таърифлаш қийин.
— Жаҳон чемпионатининг илк дақиқалари қандай кечди?
— Юрак тез уришни бошлади. Бошқача бўлди.
— АПЛда ўйнаётган футболчи сифатида ёшларга маслаҳатингиз?
— Ишлашда давом этиш керак. Ҳозир кўп скаутлар кузатишни бошлашди. Ўйлайманки, яна ўзбек футболчиларининг Англия ва Францияга келиши бошланади.
— Болалигингизда Англияда тўп тепиш ҳақида орзу қилганмисиз?
— Албатта. Ёшликдан Англиянинг топ-3 жамоасидан бирида ўйнашни орзу қилиб келганман. Ҳозирча ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.
— Ўзбек футболини халқаро майдонда қанчалик билишади?
— Бу — ҳали бошланиши. Бир ўзим эмас, яна бошқа йигитлар ҳам қўшила бошлайди ва бизни янада яхшироқ танишади. Ўзбекистонни танитиш — шараф.
— Футболчи учун энг муҳим хислат?
— Тартиб-интизом.
— Жаҳон чемпионати жамоангиз учун нима бермоқда?
— 4 йилдан кейин яна мундиал бор. Унга ҳам чиқишимиз керак. Ҳамма мотивация олмоқда. Кўришяптики, ўйнаса бўлади.
— Ушбу мундиалдан кейин Ўзбекистонни қандай эслаб қолишади?
— Кучли жамоа деб.
«Ўзбекистонни танитиш — шараф. Тез орада ёнимга бошқа йигитлар ҳам қўшилишади» — Ҳусанов билан махсус интервю
Футбол
22 июн, 16:40
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳон чемпионати ва АПЛда ўйнаш орзуси ҳақида бир қатор саволларга жавоб берди.
Foto: UFA