Live
1
Ўзбек

Мареска «Манчестер Сити» билан уч йиллик шартнома имзолайди - Манба

Футбол
22 июн, 10:40
«Челси» ва «шаҳарликлар» ўртасидаги можаро ҳал этилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Мареска «Манчестер Сити» билан уч йиллик шартнома имзолайди - Манба
Foto: Getty Images

Энцо Мареска яқин соатлар ичида «Манчестер Сити» бош мураббийи сифатида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Журналист Жанлука Ди Марсионинг хабар беришича, италиялик мутахассис «шаҳарликлар» билан уч йиллик шартнома имзолайди. Мареска бунинг учун яқин вақт ичида Манчестерга йўл олади.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» ва «Челси» мураббийнинг кетиши билан боғлиқ можаро бўйича келишувга эришган. Компенсация миқдори 20 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ Лондон клуби Марескани амалдаги шартнома шартларини бузганликда айблаганди. «Челси» раҳбарияти мураббий ҳали клубда ишлаётган пайтда бошқа жамоалар билан музокара олиб борганини таъкидлаган.

Шунингдек, «Челси» мутасаддилари мутахассиснинг кетиши жамоа натижаларига салбий таъсир кўрсатганига ишонмоқда. Лондонликлар мавсумни АПЛда 10-ўринда якунлаб, еврокубоклар йўлланмасидан қуруқ қолди.

Маълумот учун, Энцо Мареска 2024 йил июнидан 2026 йил январигача «Челси» бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Италиялик мутахассис аввалроқ «Манчестер Сити» мураббийлар штабида ҳам ишлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар