Туриннинг «Ювентус» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида «Манчестер Сити» форварди Омар Мармушга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар берди.
Манбага кўра, «бянконерилар» айни пайтда инглиз клуби мисрлик футболчини ижарага қўйиб юборишга тайёрми ёки йўқлигини ўрганмоқда.
Қайд этилишича, 27 ёшли ҳужумчининг номзоди «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттига маъқул келган ва мутахассис уни жамоа учун фойдали футболчи деб ҳисобламоқда.
Мармуш ўтган мавсум «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Шунингдек, Турин клуби ҳужумни кучайтириш учун бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Хусусан, «ПСЖ» ҳужумчиси Рандал Коло Муани ва «Атлетико» форварди Александр Сёрлот номзодлари ҳам «Ювентус» радарида қолмоқда.