Франциянинг «Лион» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Луа Опендани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, белгиялик футболчига даъвогарлар фақатгина «Лион» билан чекланиб қолмаяпти. Франкфуртнинг «Айнтрахт», «Монако» ва Англиянинг «Ноттингҳэм Форест» клублари ҳам вазиятни кузатиб бормоқда.
Ҳозирча «Лион» раҳбарияти трансфер бўйича расмий таклиф юборадими ёки йўқми, бу борада аниқ маълумот йўқ.
Ўтган мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланди.
Transfermarkt портали Опенданинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, белгиялик футболчи фаолияти давомида «Брюгге», «Витесс», «Ланс» ва «РБ Лейпциг» клублари сафида ҳам тўп сурган.