«Вест Ҳэм» вингери Кресенсио Саммервилл Мадриднинг «Реал» клуби қизиқишлари доирасига тушди.
talkSPORT хабарига кўра, «қироллик клуби» нидерландиялик футболчини трансфер қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда ва бу борада дастлабки маълумотларни йиғган.
Манбанинг таъкидлашича, «Вест Ҳэм»нинг Премер-лигадан тушиб кетгани сабаб Саммервилл ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Айни пайтда футболчи Нидерландия миллий жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Шунингдек, унга «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
24 ёшли вингер 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, Кресенсио Саммервилл фаолияти давомида «Лидс» ва «Вест Ҳэм» сафида ҳам тўп тепган. У тезкорлиги ва яккакурашлардаги самарали ҳаракатлари билан ажралиб туради.